22.04.2018

05:15

13:00

17:25

19:25

20:55

Шавкат Мирзиёев: “Ҳажга борган ўзбекистонликдан маданият ва илмнинг ҳиди келиши керак”

07.01.18

2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳаж борасида ҳам тўхталиб жумладан қуйидаги фикрларни билдирди.

“Мана, одамлар ҳажга боради. У ерга бутун дунёдан боришади. Ўзбекистонлик инсон ўтган жойдан маданият ва илмнинг ҳиди келиши керак. Кечирасизлар, бу тижоратми, ибодатми? Эллик фоиз одам тижоратга бориб дўконма-дўкон юради. Биз ўзимизни эмас, боболаримизни шарманда қиляпмиз.

Алҳамдулиллаҳ, ҳаммамиз мусулмонмиз. Ҳажга борган одам, энди рўйхатда бўлмайди. Мана мен 2000 қўшиб бердим. Керак бўлса 1000 нафарини бу йил юбораман. Кимни юбораман. Масжидга кириб ўзининг масжидда Қуръондан икки сурани бемалол ўқиб бериб, шу кўча шу маҳалладаги адашган ёшни мен бўйнимга оламан, бу менинг шукронам деса, шуни юбораман”.